Диего Годин: Менга
Ads

Уругвайлик ҳимоячи Диего Годин нега “Интер”га ўтганини айтди.

“Бир йил олдин менга “Манчестер Юнайтед” ва “Ювентус”дан ҳам таклифлар бўлганди. Ундан олдинроқ эса “Манчестер Сити” ҳам менга қизиққан. Бироқ, ўшанда мени “Атлетико” билан шартномам бор эди.

Шу ўринда бир нарсани айтишим керакки, ҳеч бир клуб мени “Интер”чалик кўндира олмаган. Уларда худди ўзимдагидек улкан истак бор. Ушбу лойиҳада иштирок этиш ва “Интер”га ёрдам беришдан хурсандман”, - дейди Годин.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи “нерадзуррилар” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади.