Диего Коста 1 ойга сафдан чиқди
Ads

"Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Диего Коста Халқаро чемпионлар кубоги доирасида бўлиб ўтган "Ювентус"га (2:1) қарши ўйинда сон мушакларидан жароҳат олди.

Берилган маълумотларга қараганда 30 ёшли испаниялик футболчи тахминан бир ой майдонга туша олмайди.

Таъкидлаш керакки, Коста ўтган йил олган сариқ карточкалари сабаб дисквалификация туфайли Ла Лиганинг илк турини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, “Атлетико” чемпионатнинг 1-турини 19 август куни ўз майдонида “Хетафе”га қарши ўтказади.