Диего Коста Бразилияда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
"Атлетико Минейро" ҳужумчиси Диего Коста Бразилияда қонун билан боғлиқ муаммога дуч келди.
Globo нашрининг ёзишича, футболчи қимор ўйинлари сайтидан фойдаланган ҳолда пул ювиш йўлидаги жиноий схемани молиялашда гумон қилинмоқда.
Таъкидлаш керакки, жорий йилнинг баҳорида 32 ёшли ҳужумчининг уйи жиноят иши доирасида тинтув қилинган эди.
Коста август ойининг ўрталарида "Атлетико Минейро" билан шартнома имзолади. Бунгача у декабрь ойидан буён клубсиз эди.
Фикрлар