Диего Коста яна ҳунар чиқарди
Ads

 

“Челси” жамоаси ҳужумчиси Диего Коста “Лестер Сити”га қарши АПЛ 21-турида майдонга тушмайди.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича, келиб чиқиши бразилиялик бўлган Испания термаси футболчиси лондонликлар бош мураббийи Антонио Конте билан уришиб қолди.

Коста жамоа шифокорларига белида оғриқ сезаётганини айтган, аммо шифокорлар унинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқлигини маълум қилди вау  майдонга тушиши мумкинлигини таъкидлади.

Конте тиббиёт ходимларининг фикрини маъқуллаган ва шундан сўнг у ва Коста орасида жажал юзага келган. Вазиятдан норози бўлган “Челси” устози Костани “Лестер”га қарши кечадиган учрашув қайдномасига киритмаган.

Минбар

Барча блоглар