Диего Симеоне: Биз зарба беришни биламиз

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Ливерпуль" устози Юрген Клоппнинг фикрларига ўз муносабатини билдирди.

"Футбол боксга ўхшайди, қачон ҳужум қила олишингни билишинг керак. "Атлетико" жамоа сифатида нимага қодир эканлигини яхши биламиз.

Масалан, "Ливерпуль"га қарши ўйинда уларга зарба бера олишимизни билар эдик. Улар эса бизга омад кулиб боқди, деб ҳисоблашмоқда, бироқ мен икки тўп фарқида ортда бора туриб, учта гол уришни уддалаган жаома ҳақида гапиряпман.

Буни омадга йўйиб бўлмайди. Баҳслар тўлақонли баҳоланиши керак", - дейди Симеоне.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)