Диего Симеоне Мадридда узоқ вақт қоладиган бўлди

 

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне амалдаги клуб билан шартномасини узайтириш борасида келишувга эришди.

Cadena Ser радиоасининг маълум қилишича, аргентиналик мутахассис келишув муддатини яна икки йилга, яъни 2020 йилгача узайтиради. Унинг амалдаги шартномаси 2018 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Бир муддат аввал Диего Симеоне “Атлетико”да шартномасини охирига етказиб, Миланнинг “Интер” жамоасини ўз бошқарувига қабул қилиб олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!