Диллашоу: "Мени спортдан ҳайдаб юборишди"

  • 11 июль, 13:50
  • 0
  • MMA

Ўта енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Тайлер Жеффли Диллашоунинг айтишича, у октагонга қайтиш фикридан воз кечган.

"Жангларни томоша қилиш жуда ҳаяжонли ва бир вақтнинг ўзида ачинарли ҳамдир. Мен фаолиятимни тугатдим. Мени спортдан ҳайдаб юборишди. Ўзимни ҳали ҳам кўп нарсага қодир эканимни ҳис қилаётгандим, афсус...", – деди Диллашоу JAXXON подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Диллашоу(17-5) 2022 йил октабрь ойида Алджамейн Стерлинг(24-4)дан учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!