Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова ЖЧнинг бугунги кунида кумуш медални қўлга киритшди

Руминиянинг Путешти шаҳрида якунланиб бораётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли тугади. Бугун стратга чиққан вакилларимиз терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медаллар шодасини тақдим қилишди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. 

Кеча 200 метр масофада каноэнинг жуфтлик йўналишида ғалаба қозонган вакилларимиз Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова бугун 500 метр масофага ўтказилган пойгада кумуш медални қўлга киритишди. Батафсил:

Каноэда эшкак эшиш. U-23 ЖЧ.
Аёллар, 500 метр.
1. Ксения Курах, Дарья Харшенко (Россия) – 2:05.266
2. Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова (Ўзбекистон) – (+0.778)
3. София Кисбан, Гиада Брагато (Венгрия) – (+1.940)

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионатини 2 та олтин ва 1 та кумуш медали билан якунлади. Бу эса 23 ёшгача бўлган тоифада умумий ҳисобда бешинчи натижа демакдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!