Дилшод Комилов "Андижон"да! (Фото)

"Андижон"нинг Анталияда давом этаётган ўқув-машғулот йиғини мобайнида янги ўйинчилар ҳам қўшилаётгани хусусида хабардор этиб келяпмиз.

Бугун клуб сафига янги ўйинчилар қўшиладиган кун. Улардан бири бир неча дақиқа олдин "Андижон" жамоаси истиқомат қилаётган “Asteria Kremlin Palace” меҳмонхонага етиб келди. Бу – истеъдодли ҳимоячи Дилшод Комилов бўлиб, ишқибозлар ушбу ўйинчини “Локомотив” клубидаги ўйинлари орқали яхши биладилар.

комилов1

24 ёшли футболчи Туркия йиғинига “Локомотив” билан бирга келганди ва у билан музокаралар ижобий якунлангач, Комилов “Андижон” ихтиёрига кўчиб ўтди. Дилшодни “Андижон” клуби вакиллари илиқ қарши олдилар ва бироздан сўнг янги жамоасидаги илк машғулотини бошлайди, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Шунингдек, хабарда айтилишича, яна яқин соатларда яна бир ўйинчи ҳам жамоага қўшилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!