Дилшод Нуралиев: Андижонда ҳужумкор ва хавфли вазиятларга бой ўйин бўлади

Қисқа муддат “Локомотив” жамоасига бош мураббийлик қилган Дилшод Нуралиев яна ушбу клубнинг U-21 таркибини бошқармоқда. Улар эса, бугун “Андижон” ёшларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўз ўрнида Дилшод Нуралиев асосий жамоалар ўртасида кечадиган учрашув олдидан ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

- Албатта, “Локомотив”дан ғалаба кутамиз. Ўзингиз ҳам кўрдингиз, жамоада ўзгаришлар бўлди. Бош мураббий ва ёрдамчи мураббий футболчиларни ўйинга яхши тайёрлашяпти. Мана, бугун ўринбосарлар жамоамиз ғалаба қозонди. Энди бунинг давомийлиги сифатида асосий жамоамизнинг ҳам уч очкони қўлга киритишига умид билдирамиз. Ҳозир ҳамма изланишда. Йигитлар руҳий томондан ҳам анча ўзига келишди. Асосийси, руҳий қийинчиликдан қутилишяпти.

“Андижон” жамоасида ҳам ўзгаришлар бўлди. Биламиз, уларга ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Тўғриси, очиқ футболни кўрамиз, деб ўйлайман. Айниқса, ҳужумкор ва хавфли вазиятларга бой ўйин бўлади. Чунки ғалаба иккала жамоага ҳам керак. Кимда ғалабага иштиёқи кучли ва тажрибалироқ бўлса, ўша жамоа ютади, - деди Нуралиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!