Дилшодбек Рўзметов ҳам "Странжа" халқаро турнири чемпиони!
Айни дақиқаларда бир неча кундан буён давом этаётган "Странжа" турнирининг финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Бироз аввал Бобоусмон Ботуров ушбу турнир чемпионига айланган эди. Яна бир финалга йўл олган юртдошимиз -81 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Дилшодбек Рўзметов ҳал қилувчи жангда россиялик Руслан Колесников билан тўқнаш келди.
Жанг кутилганидек шиддатли тарзда бўлиб ўтди. Колесников ўзига хос "панчер" эканлигини бутун турнир мобайнида исботлаб келган эди. Шунингдек, ҳамюртимиз ҳам мазкур турнирда ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. Том маънода, турнирнинг энг кучли боксчилари ғолиблик учун баҳс юритишди. Якунда, рақибига нисбатан аниқ ва тезкорроқ ҳаракат қилган юртдошимиз хақли тарзда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир чемпионига айланди.
Фикрлар