Дилшодбек Рўзметов Осиё чемпионатидаги дебютини омадли ўтказди

  • 21 апрель, 2019, 14:30
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кун беллашувлари давом этмоқда. Ушбу кун доирасида -81 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Дилшодбек Рўзметов ҳам дастлабки жангини ўтказди.

Tecno

Вакилимиз ҳиндистонлик Брижеш Ядавга қарши баҳс олиб борди. Кескин ва муросасиз кечган ушбу қарама-қаршилик ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди ва Рўзметов чорак финалга йўл олди. Юртдошимиз ярим финал йўлида қозоғистонлик Бек Нурмаганбетга қарши рингга чиқади, дея хабар бермоқда МОҚ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!