Дилшодбек Рўзметов: Спортда доим зўрдан зўр чиқади

  • 7 ноябрь, 2020, 21:22
  • 0
  • Бокс

-81 кг вазн тоифасида мамлакат биринчилиги ғолиби Дилшодбек Рўзметов финал таассуротлари билан ўртоқлашди:

"Фикримча, меникичалик ҳиссиёт қолганларда йўқ. Бизда жаҳон миқёсидаги спортчилар бор. Ҳал қилувчи беллашувда айнан шу рақиб билан жанг олиб боришимни кутмагандим. Чунки у кутилмаганда финалга чиқди. Рақибим менга жуда ноқулай жанг таклиф қилди. Мен у билан илк маротаба тўқнаш келганим учун бироз қийналдим.

Спортда доим зўрдан зўр чиқади. Шунинг учун, ўз устимда ишлашим шарт. Акс ҳолда, уларга ютқазиб қўйишим мумкин. Худо хоҳласа, энди халқаро майдонда ҳам яхши иштирок этиб, юртимиз байроғини юқори нуқталарда туришига ҳаракат қиламан".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!