Дилшодбек Рўзметов "Странжа" турнирида иккинчи жангини ўтказди
Болгариянинг София шаҳрида ташкил этилаётган анъанавий “Странжа” турнирининг учинчи куни ҳам давом этмоқда.
Ҳозиргина -81 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз турнирдаги иккинчи жангини ўтказди ва бу сафар ҳам яққол устунлик билан ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз мезбонлар вакили Кристиан Николов билан рингда тўқнаш келди ва юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, унга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Шу тариқа Рўзметов навбатдаги босқичга йўл олди.
Фикрлар