Дилявер Ваниев: "Аламли мағлубиятга учрадик"
“Андижон” – “Машъал” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар устози Дилявер Ваниев матбуот анжуманида қатнашди.
- Турнинг марказий ўйини ва жуда оғир учрашув бўлди деб ўйлайман. Беллашувнинг охирида хатоликларга йўл қўйдик ва стандарт вазиятларда ҳам шундай камчиликларимиз бўлди. “Андижон” эса ўтган турда “Турон” билан баҳсда ҳам охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетганди. Бугун аламли мағлубиятга учрадик. Ўйлайманки, ўйинимиз бўйича мағлубиятга лойиқ эмасдик. Дарвозамиздан нима учун гол ўтказганимизни таҳлил қиламиз. Кейинги тур ўйинларига тайёргарлик кўрамиз.
- Ҳакамлар ҳақида фикрингиз қандай?
- Ҳакамларга кескин даражада эътирозим йўқ. Майда хатоликлар юз берди, аммо жиддий хатолар ҳакамлар томонидан содир этилмади, деб ўйлайман. Сариқ карточкалар бўйича ҳолат менга бироз шубҳаликка ўхшади. Аммо жиддий хатоларга йўл қўйишмади.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар