Дилявер Ваниев: "Насаф" ўйинда устунлик қилди, 1 очко ютдик
«Шахсан мен учун «Насаф» жуда принципиал рақиб ҳисобланади. «Насаф»га қарши иккинчи рақам остида ҳаракат қилдик. Қаршиликлар қанот орқали яхши ўйнашди. Йигитларга раҳмат айтаман бугун улар ажойиб ҳаракат қилишди. «Сурхон» билан ўйинда дарвозабон сўнгги дақиқаларда бироз беэътиборлик қилди. Бугун эса жамоани жуда кўп вазиятларда қутқарди. Мамлакатимиз футболидаги энг кучли дарвозабонлар «Машъал» тарбияланувчилари ҳисобланади. Ҳозирги дарвозабонимиз ҳам аста-секин ривожланиб, ўсиб боради. «Машъал» ўзбек футболидаги энг катта академиялардан бири.
Яширишга ҳожат йўқ, «Насаф» ўйинда устунлик қилди. Биз 1 очкони қўлга киритишга эришдик», - дейди Ваниев.
Фикрлар