Дилявер Ваниев "Қизилқум"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақда, "Машъал" матбуот хизмати маълумот берди.

"Бугун ўз майдонимизда дуранг ўйнадик, жуда ҳам аламли натижа. "Қизилқум" жамоаси бироз ҳайрон қолдирди. Қайси маънода? Улар уч марказий ҳимоячи билан ўйнашди ва асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Уларнинг стандартдан урган голи бизнинг режани чалкаштириб юборди.

Биз ўйинда устунликка эришдик, вазиятлар яратдик. Ҳисоб 1:1, нима ҳам қила олардик.

Иккинчи таймда кўпроқ ҳужум қилдик, тўп билан кўпроқ муомалада бўлдик. Йигитларнинг жисмоний ҳолати яхши ҳолатда.

Дидар Дурдиев нега захирадан майдонга тушмоқда? Сабаби Мўмин Мелиев ёмон ўйнамаяпти, шу боис туркманистонлик футболчини захирадан майдонга тушираяпмиз.

Элла Кен ёмон ўйнамади, ҳаракат қилди, аммо ўзи алмаштиришларини сўради", - дейди Дилявер Ваниев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!