"Динамо" - АГМКнинг 22-тўқнашуви. Янги бош мураббий учун илк имтиҳон

  • 22 May 10:08
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Суперлиганинг 10-турида ўзаро тўқнаш келаётган “Динамо” — АГМК жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик тарихига назар соламиз.

Tecno

АГМК мазкур жамоага қарши умумий ҳисобдаги 22-учрашувни ўтказишга тараддуд кўрмоқда.

Бунга қадар олмалиқликлар самарқандликлар билан жами 21 маротаба дуч келган ва ўзаро ўйинлардаги ҳисоб-китоб бўйича устунликка эга. Ўтказилган 21 беллашувнинг 10 тасида АГМКнинг қўли баланд келган. "Динамо" эса ушбу қарама-қаршиликда 7 бор зафар қучган. Қолган 4 баҳсда эса ғолиб номи аниқланмай, жамоалар дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати ҳам АГМК жамоаси фойдасига: 30-21.

Бўлажак ўйинни бошқариш масъулияти Акобирхўжа Шукуруллаев топширилган. VARга масъул этиб Ильгиз Танташев тайинланган.

Ўйин 23 май куни соат 19:00 да Самарқанддаги “Динамо” стадионида бошланади, - дея хабар бермоқда АГМК матбуот хизмати.

Маълумки, ушбу учрашув Андрей Шипилов учун "Динамо" бош мураббийи сифатидаги илк ўйинга айланади. Кўрамиз, Андрей Сергеевич дебютида қандай натижа кўрсатаркин?

 

Comments

You must be logged in to commet!