Ads

18 август куни "Пахтакор" 18-турда "Динамо" меҳмони бўлади. "Пахтакор" расмий сайти учрашув превьюсини тақдим этди.

Жамоалар олий лига тарихида ҳозирга қадар 45 бор куч синашишган. 35 беллашувда "Пахтакор", 6 учрашувда "Динамо" устун келган. 4 ўйин дуранг билан якунланган. Тошкентда ўтган биринчи давра баҳсида самарқандликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. "Шерлар" рақиб дарвозасига жами 92 тўп киритиб, 23 гол ўтказиб юборишган.

Учрашувда дисквалификация туфайли майдонга туша олмайдиган футболчилар йўқ. 

Беллашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

"Динамо" - "Пахтакор"

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Комил Расулов (Қарши).

Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).

Ёшлар таркиблари беллашуви 17 август, пайшанба куни 16:45да бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 18 август, жума куни 18:00да "Динамо" стадионида старт олади.