"Динамо" 12 июлдан тайёргарликни бошлайди, таркиб эса кучайтирилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Суперлига 13-тури доирасидаги “Қўқон-1912” – “Динамо” (1:1) ўйинидан кейин жамоамиз аъзолари икки ҳафталик таътилга чиққан эди.

Клуб бош мураббий Андрей Шипилов қўл остида Қурбон ҳайитидан кейин – 12 июлдан Самарқандда йиғин бошлаб, иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни бошлайди. Клуб иккинчи давра олдидан таркибини кучайтиришни режалаштирган.

Маълумот учун, “Динамо” Суперлига 2-давра дастлабки баҳсида 1 август куни Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлса, 7 август куни 11-турнинг қолдирилган ўйини доирасида “Насаф”ни қабул қилади.

“Динамо” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!