«Динамо» Арманистоннинг 13 карра чемпионини йирик ҳисобда мағлуб этди
«Динамо» жамоаси БААдаги 2-йиғини доирасидаги иккинчи ўртоқлик ўйинини Ереваннинг «Пюник» жамоасига қарши ўтказди.
Ажманда ўтган баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда Вадим Абрамов таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл ургач, самарқандликлар тўлиқ устунлик билан ғалабага эришишди.
Анваржон Ҳожимирзаевнинг узатмасидан кейин дастлаб Фирдавс Абдураҳмонов ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Анваржоннинг ўзи ажойиб зарбаси билан фарқни иккитага етказди. Кўп ўтмай, яна Анваржоннинг иккинчи узатмасидан кейин Хислат Халилов чиройли голга муаллифлик қилиб, ҳисобни йириклаштирди – 3:0.
Шу тариқа, «Динамо» Арманистоннинг 13 карра чемпиони «Пюник»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Фикрлар