"Динамо" бир ойлик таътилга чиқди

"Динамо" жамоаси янги мавсумга декабрдан тайёргарликни бошлайди.

Про лига-2023 якунларига кўра, Суперлига-2024 йўлланмасини қўлга киритган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бир ойлик таътилга чиқди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби режасига кўра, жамоа аъзолари ва футболчиларга бир ойлик таътил берилди. "Динамо" клуби декабрь ойи бошидан Самарқандда 2024 йилги янги мавсум тайёргарлигига киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!