"Динамо" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади
«Динамо» Суперлига янги мавсуми олдидан легионерлар бўйича трансфер ишларини якунлаганини маълум қилади.
«Динамо»нинг Туркиядаги йиғинида мураббийлар кўригида иштирок этган Журани Франсиско Феррейра ёки қисқача Ратиньо тахаллусли бразилиялик таянч яримҳимоячиси Самарқанд клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. 27 ёшли Ратиньо «Динамо»нинг «Актобе» (3:1) ва «Динамо Тблиси»га (1:0) қарши ўйинларида гол уриш билан бирга мураббийларда илиқ таассурот қолдирди.
Ратиньо ҳозиргача Бразилиянинг Пернамбукано чемпионатида «Магуари Атлетика» клуби шарафини ҳимоя қилаётган эди. У 2024 йил клуби сафида 6 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган. Ратиньо «Динамо»га эркин агент сифатида қўшилди. Бразилиялик легионер ўтган йиллар давомида ўз мамлакатидаги турли клубларда Пернамбукано, Гоиано, Параэнсе чемпионатларида муваффақиятли тўп сурган. Шунингдек, Ратиньо 2019 йил Жанубий Кореянинг «Кванчжу» клубида Кей-лига-1 ғолиби бўлган.
Фикрлар