"Динамо" ҳужумчисининг дубли Қирғизистонга Қувайт устидан ғалаба келтирди

Дубайдаги «The Sevens Stadium»да Кожо Жоэлнинг дубли Қирғизистон миллий жамоасининг ғалабасини таъминлади.

«Динамо» ҳужумчиси Қирғизистон миллий жамоаси сафида 60-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 70-дақиқада миллий жамоасидаги дебют голини киритган бўлса, 88-дақиқада эса дублини расмийлаштириб, қирғизларга ғалаба келтирди!

Ўртоқлик ўйини. 11 сентябрь

Қувайт - Қирғизистон - 1:3

Голлар: 11’ – Алиқулов 43, Кожо Жоэль 70, 88.

“Динамо” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!