"Динамо" икки нафар ўйинчиси билан шартномани бекор қилди
Самарқанднинг “Динамо” клуби ёзги селекция ишларини давом эттирмоқда. ЎзПФЛ матбуот хизмати ушбу жамоага тегишли бўлган ганалик ҳужумчи Эммануэль Ягр ва ҳимоячи Одил Абдумажидовнинг “Динамо” билан тузилган шартномалари бекор қилинганлигини маълум қилди.
Ягр биринчи даврада самарқандликлар сафида Суперлигада 9 та ва Кубок мусобақасида 2 та ўйинда майдонга тушди ва гол ургани йўқ. Одил Абдумажидов эса чемпионатда 9 та ва Кубокда 1 та учрашувда майдонга тушди.
Фикрлар