"Динамо" Киев - "Ювентус": Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Динамо" Киев - "Ювентус" ўйинини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Баҳснинг қизиқарли вазиятларидан бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    "Юве" жарима майдони ичида пала-партишлик. Аммо киевликлар вазиятдан фойдалана олишмади.

  • 89'

    Буялский ўрнига Гармаш майдонга тушди.

  • 84'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мората дубль қайд этмоқда. Бош билан берилган зарба ва Куадрадонинг зарбаси мукаммал чиқди.

  • 79'

    Артур ва Бернардески майдонга ташланди. Бентанкур ва Ремзи захирадан ўрин олди.

  • 78'

    Буялскийнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. Ҳимоячилар йўл қўймади.

  • 73'

    Ўзгаришлар киевликларга фойда келтирди. Ҳужумлар кескинлаша бошлади.

  • 70'

    Попов ва Вербич Караваев ва Циганков ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 66'

    Дибала ҳужумда фаоллик намойиш этмоқда. Аммо ҳозирча иккала жамоа ҳам шошмай ҳаракат қилмоқда. 

  • 63'

    "Юве" ташаббусни ўз қўлига олиб, олдинга бормоқда.

  • 60'

    Де Пена ўрнига Родригес майдонга тушди.

  • 59'

    Демирал сариқ карточка олди. Рақиб қарши ҳужуми тўхтатиб қолинди.

  • 56'

    Дибала Кулусевски ўрнига майдонга ташланди.

  • 53'

    Гол ўтказиб юборгач, мезбонлар фаоллашиб қолди.

  • 49'

    Куадрадо сариқ карточка олди. Хавфли ўйин.

  • 47'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мората дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Жаримадан йўлланган зарба дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Бентанкур сариқ карточка ишлаб олди.

  • 41'

    Киев жамоасининг қарши ҳужумини Бонуччи тўхтатиб қолди. 

  • 37'

    Энди тўп меҳмонлар томонга ўтди. Жамоалар ўрин алмашишди. 

  • 34'

    Кулусевскининг зарбасини Бушан қайтаришга эришди.

  • 33'

    Мана ниҳоят Рабьо ҳужумга ўтди. Аммо унинг узатмасини ҳимоячилар блоклашга эришди.

  • 32'

    Туринликлар кутилмаган тартибда ҳимоявий футбол кўрсатмоқда. Ҳали ҳисоб 0:0, шундайми?!

  • 30'

    Энди "Динамо" ҳужумлар ва босим уюштирмоқда.

  • 26'

    Майдон эгалари тўпни назорат қилмоқда. Аммо орқа чизиқда...

  • 23'

    Учрашувда темп бироз тушди. Ўйин майдон марказида кечди.

  • 20'

    Жоржио ўз ўрнини Демиралга бўшатиб берди. 

  • 18'

    Кьеллини жароҳат олган кўринади. 

  • 15'

    Кьеза анча фаол ҳаракат қилмоқда. 

  • 13'

    Бурчак зарбасидан сўнг, Бушан хатога йўл қўйди. Аммо Кьеллини тўпга аниқ зарба беришга муваффақ бўлмади. 

  • 13'

    Кьезанинг аниқ зарбасини Бушан қайтарди. 

  • 10'

    Киевликлар тўп назоратини амалга оширмоқда. 

  • 8'

    Бурчакдан узатилган тўпни Кьеллини боши билан аниқ дарвозага йўллай олмади.

  • 6'

    Секин-аста майдон эгалари ўйинни жарима майдончаларидан узоқлаштира олди. 

  • 3'

    Кулусевскининг жаримадан йўллаган узатмасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 2'

    Дастлабки дақиқалардан "Юве" ҳужумда.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЕЧЛ қайтмоқда. Дастлабки ўйин "Динамо" Киев ва "Ювентус" ўртасида кечади ва ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!