"Динамо" клуби бир қатор футболчилар билан хайрлашди

"Динамо" ПФК 2024 йилги мавсум якунидан кейин амалдаги шартномаси якунига етган бир қатор футболчилар билан хайрлашганини маълум қилади.

Жумладан, Санжар Шоаҳмедов, Францис Нарх, Душан Мийич, Дилшод Раҳматуллаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Комил Шарофутдинов ва Абубакр Муйдинов билан амалдаги келишув якунига етди ва жамоа улар билан дўстона хайрлашди. "Динамо" дарвозабонларидан бири Фарҳод Раҳматов билан эса амалдаги келишув ўзаро розилик билан бекор қилинди. 

"Динамо" ПФК жамоаси ўтган йиллар давомидаги ҳамкорлик учун ушбу футболчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради, - дея хабар қилмоқда клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!