"Динамо" клуби олдида муаммоли вазият
Самарқанднинг “Динамо” клуби собиқ легионери билан муаммоли масалага дуч келди. Натижада Ўзбекистон футболчилар уюшмаси бу хусусида қуйидагича хабар тарқатди:
“Ўзбекистон футболчилар уюшмаси “FIFA Legal Potral” орқали ФИФАнинг интизомий департаментига “Динамо” футбол клубининг грузиялик футболчи Антон Толордава олдидаги қарзларни бартараф этиш юзасидан ФИФА чиқарган қарорини бажармаганлиги учун, қарорда кўрсатилган санкцияни қўллашни сўраб мурожаат йўллади.
Бунга жавобан ФИФА томонидан Антон Толордава олдидаги қарздорлик тўланмагунча, ушбу клубнинг трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга таъқиқ қўйилганлиги маълум қилинди”, - дейилади баёнотда.
Фикрлар