"Динамо" легионери "Ан-Наср"га қарши майдонга тушди

"Динамо" жамоаси ҳужумчиси Кожо Жоэль ФИФА кунлари доирасида Қирғизистон миллий жамоаси сафига бориб қўшилди.

Про лига доирасидаги "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин Кожо Самарқанддан Дубайга йўл олиб, Қирғизистон миллий жамоасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғинига бориб қўшилди. Қирғизистон 7 сентябрь оқшомида Дубайда "Ал-Наср" клубига қарши майдонга тушди. "Ал-Мактум" стадионидаги баҳсда Кожо асосий таркибда ўйнади, жамоаси эса минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

Шу куни "Динамо" жамоаси ҳужумчиси "Ан-Наср"да тўп сураётган Маноло Габьядини, Одил Таарабт, Медейрос ва Агудело сингари ўйинчиларга қарши ўйнади. Қирғизистон 11 сентябрь куни Кувайтга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!