"Динамо" Москва - "Нижний Новгород": Матнли трансляция
Бироздан сўнг РПЛ 7-туридан ўрин олган "Динамо Москва" - Нижний Новгород" баҳси бошланади. "Нижний Новгород" сафида тўп тепаётган ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев мазкур ўйинни асосий таркибда бошлайди.
- 90+4'
Ўйин ўз якунига етди. Ҳамбртимиз тўп тепаётган "Нижний Новгород" ушбу баҳсда иродали ғалабани қўлга киритди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
"Динамо" Масоэреннинг қўполлигидан сўнг пенальти тепиш имкониятига эга бўлди, аммо дарвозабон ўз реакцияси билан тўпни қайтарди.
- 88'
Масоэра иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этмоқда.
- 83'
ГОООООООООЛ! "Нижний Новгород" футболчиси Николай Калински жарима майдончаси чизиғи устидан зарба бериб, ўз жамоасини олдинга олиб чиқмоқда.
- 82'
"Нижний Новгород" бурчак зарбаси амалга оширди, аммо вазиятдан ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 80'
"Нижний Новгород" яна бир ҳужум уюштирди, аммо узатмага аниқлик етишмади.
- 75'
ГООООООООООЛ! "Нижний Новгород" ўйинда ҳисобни тенглаштирди. Қанотдан узатилган тўпни Игорь Гарбунов дарвозага жойлаб қўйди.
- 74'
Ўйинда ўзгариш. Юлдошев ўрнига Берковски майдонга тушди.
- 70'
Ҳамюртимизга нисбатан "Динамо" футболчиси ўйин қоидасини бузди.
- 69'
"Динамо" футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо дарвозабон "Нижний Новгород"ни голдан қутқариб олди.
- 63'
Қанотдан узатилган тўпни Захарян дарвозага аниқ йўллай олмади.
- 62'
"Нижний Новгород" футболчилари тўпни ўзида эгаллаб турибди. Аммо ҳужумга ўтишга шошилмаяпти.
- 59'
"Нижний Новгород" сафида ўзгариш бўлиши кутилмоқда.
- 55'
Иккинчи бўлимни "Нижний Новгород" жуда яхши бошлади ва кетма-кет ҳавфли ҳужумлар уюштирмоқда.
- 54'
Макаровдан яна бир яхши зарба ва яна бироз ноаниқ.
- 52'
"Нижний Новгород" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди, аммо бундан Тимур Сулейманов фойдалана олмади.
- 49'
Захарян жарима майдончаси яқинидан зарба берди, аммо бироз ноаниқ.
- 45'
"Нижний Новгород" сафида ўзгариш. Альберт Шарипов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Тимур Сулейманов ўйинни давом эттиради.
- 45'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45+2'
Биринчи тайм ўз якунига етди. Ҳозирча ҳамюртимиз тўп тепаётган жамоа "Динамо"га кичик ҳисобдда имкониятни бой бермоқда.
- 45+1'
"Динамо" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, аммо бундан бирор фойда чиқара олмади
- 45'
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Майдон марказида "Нижний Новгород" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
- 43'
"Нижний Новгород" футболчилари жуда тез тўпни йўқотмоқда. "Динамо" ўйинда тўлиқ устунлик қиляпти.
- 39'
"Динамо" қанотдан яхши ҳужум уюштирди. Фақатгина зарба йўллайдиган футболчи топилмади.
- 37'
"Динамо" қарши ҳужумга ўтди, аммо Захаряннинг ноаниқ паси ҳаммасига нуқта қўйди.
- 36'
Бу сафар Захарян олис масофадан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.
- 34'
Қанотдан узатилган ажойиб узатмадан сўнг Тюкавин бироз ноаниқ зарба йўллади.
- 30'
Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечмоқда.
- 28'
"Нижний Новгород" ҳали "Динамо" жарима майдончаси атрофида айтарли вазият ярата олмади.
- 25'
Бу сафар "Динамо" футболчиси Моро жароҳат олди. Унга айни дамда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 22'
"Нижний Новгород" футболчиси Каккоев майдонда жароҳат олиб ётибди.
- 20'
"Динамо" сафида Макаров ва Лаксальт алоҳида ажралиб турибди.
- 16'
Мезбонларда яна бир яхши вазият вужудга келди, аммо ҳужумчи ўзига берилган узатмани тўхтата олмади.
- 15'
Ҳозирча ҳамюртимиз майдонда бирор-бир эпизодда иштирок этмади.
- 14'
ГОООООООООООЛ" Макаров ўзининг ажойиб зарбаси билан ўйинда ҳисобни очмоқда.
- 11'
Тюкавин олисдан кучли, аммо ноаниқ зарба йўллади.
- 8'
Динамо футболчиси узоқ масофадан зарба берди, аммо ноаниқ.
- 7'
"Нижний Новгород" футболчиси Масоэрога сариқ карточка кўрсатилди.
- 4'
Макаров дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллади. Бироқ у офсайд ҳолатида қолиб кетган эди.
- 2'
"Динамо" футболчиси Макаров офсайд ҳолатига тушиб қолди.
- 0'
Ўйинга старт берилди.
- 0'
РПЛ 7-туридан ўрин олган "Динамо" - "Нижний Новгород" баҳси бошланмоқда. Ҳамюртимиз майдонга тушган ушбу ўйиндан онлайн матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Фикрлар