Про-лигага ҳозирлик кўраётган “Динамо” жамоаси Қаршида Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган “Насаф”га қарши майдонга тушди.

Дастлабки учрашувда мураббийлар Ҳаким Фузайлов ва Рўзиқул Бердиев асосий таркибларни синовдан ўтказишди.

Қизиқарли кечган учрашувда мезбонлардан Дилшод Раҳматуллаев пенальтидан фойдалана олмади. Шунингдек, Бобур Абдухолиқов, Ҳусайн Норчаев, Суҳроб Нуруллоевда ҳам яхши имкониятлар юзага келган бўлса, “динамочилар”нинг ҳужумлари қаршиликлар посбони Умид Эргашев томонидан бартараф этилди. Якунда учрашув нурсиз дуранг билан тугади.

Қайд этиш жоиз, шу куни “Динамо” сафида янги легионер – украиналик 23 ёшли ярим ҳимоячи Олег Марчук кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, “Динамо”ни тарк этган Суҳроб Нуруллаев шу куни “Насаф” сафида ҳаракат қилди. 

31 январь (якшанба)

Ўртоқлик учрашуви. Қарши.

“Насаф” – “Динамо” - 0:0

“Динамо”: Дилшод Ҳамроев, Матвей Гуйганов, Комил Шарофутдинов, Жасур Ҳасанов, Ислом Шарипов, Олег Марчук, Шохруҳ Абдураҳмонов, Жамшид Ҳасанов, Сардор Эминов, Сирож Мелиев, Михайло Удод.

Маълумот учун, ушбу жамоалар бугун ўзаро яна битта учрашув ўтказишади.

"Динамо" матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)