"Динамо" навбатдаги трансферни эълон қилди (фото)

"Динамо" жамоаси Суперлига янги мавсуми олдидан таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

"Жамоамиз сафида БААдаги йиғинда иштирок этган ва ҳозирда Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида қатнашаётган Ҳусниддин Ғофуров клуб билан бир йиллик шартномани имзолади.

29 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи ўтган мавсумни "Металлург" сафида ўтказиб, Суперлигада 17 ўйинда 4та голга муаллифлик қилди. Шунингдек, у фаолияти давомида Сербия клублари, "Пахтакор", "Локомотив", ОКМК, "Сурхон", "Нефтчи", "Сўғдиёна" жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

"Динамо"нинг аҳил оиласига хуш келибсиз, Ҳусниддин", - дея хабар берди самарқандликлар матбуот хизмати.

иаваива

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!