"Динамо" Олий Лигада қолиш учун охиригача курашади

 

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг душанба куни эълон қилган қарори айниқса, лигада қолиш учун кураш олиб бораётган Олий Лига клублари мураббийларининг ҳам ҳайратига сабаб бўлди. Бу борада «Динамо» клуби бош менежери Илҳом Шариповнинг ҳам фикрини билишга қизиқдик.

«2018 йилда Олий Лигада 12 жамоа қолдирилиши борасидаги қарор биз учун ҳам кутилмаган қарор бўлди. Бунга қарши эмасмиз, аммо қарор 2018 йилги мавсумдан кучга кирса, мақсадга мувофиқ бўларди. Олий Лига якунланишига тўрт тур қолганида эълон қилингани бир қатор клублар сингари бизларни ҳам қийин вазиятга туширди. Сабаби биз ЎФФ Регламенти асосида иш юритаётгандик. Қолаверса, бирданига тўрт жамоанинг лигадан олиб ташланиши ўша вилоят, шаҳарлар шарафини ҳимоя қилаётган ҳудудни катта футболсиз қолдириши мумкин.

Шунга қарамай, ҳозирда ҳам лигада қолиш учун имкониятимиз бор экан, охиригача кураш олиб борамиз. Кўриб турибсиз, футболчиларимиз ҳам вазиятни тушунган ҳолда катта иштиёқ билан машғулотларда иштирок этишмоқда. Клуб тақдирига бефарқ бўлмаган мухлислар ҳаттоки машғулотларимизни ҳам кузатишга келишади. Самарқандлик минглаб мухлислар учун ҳам «Динамо»ни Олий Лигада олиб қолиш учун бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз» - дейди Илҳом Шарипов.

Маълумот учун, айни дамда «Динамо» 29 очко билан Олий Лигада 12-ўринда бормоқда. Лигада қолиш имкониятини берувчи 11-ўринда эса 30 очко билан «Қизилқум» жой олган.

«Динамо»нинг қолган турлардаги ўйинлари:

Олий Лига. 27-тур

4 ноябрь (шанба). Навоий.

«ҚИЗИЛҚУМ» - «ДИНАМО»

Олий Лига. 28-тур

8 ноябрь (чоршанба). Самарқанд

«ДИНАМО» - «НЕФТЧИ»

Олий Лига. 29-тур.

19 ноябрь (якшанба). Самарқанд

«ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ»

Олий Лига. 30-тур.

25 ноябрь (шанба). Муборак.

«МАШЪАЛ» - «ДИНАМО».

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!