"Динамо" ўз сафини янги ҳимоячи билан тўлдирди

Самарқанднинг “Динамо” клуби таркибини кучайтиришда давом этяпти.

Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг маълум қилишича, бу сафар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва ўтган мавсум “Олимпик” клубида тўп сурган истеъдодли ҳимоячи Одил Абдумажидов билан шартнома имзоланди. Бу хабарни унинг ўзи ҳам тасдиқлади. Фақат футболчи “Динамо”да бир йил ижара асосида ўйнайди. Чунки у “Металлург” клубига тегишли.

Одил Абдумажидов

Абдумажидов фаолияти мобайнида “Олимпик”дан ташқари “Андижон”, “Металлург” ва “Ордабаси”да тўп сурган.

“Динамо” сафида БАА йиғинида ҳам иштирок этганини қўшимча қилиш жоиз.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!