“Динамо” пойтайх йиғинга отланди

Тошкентдаги дастлабки йиғинни 5 март куни якунлаб Самарқандга қайтган “Динамо” жамоаси икки кунлик хордиқдан кейин бугун яна пойтахтга йиғин ўтказиш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

6 март куни Самарқандда жамоа футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди. Бугун 9 март, жума куни “Динамо” яна Тошкентда йиғин ўтказиш учун жўнади. Клуб 9-15 март кунлари пойтахтимизда бўлиб, назорат баҳсларида майдонга тушади. Тайёргарлик жараёнида таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин. “Динамо” 16 март куни яна Самарқандга қайтиб, Про-Лига баҳсларига сўнгги тайёргарликларни ўз қароргоҳида ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” Про-Лига дастлабки тури доирасида Ғузорда “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув 25 март, якшанба куни ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!