"Динамо" қаршисида энди ОКМК ёхуд статистик рақамлар қандай?

Бугун Суперлигажа 3-тур якунланади. Олмалиқда ОКМК Самарқанднинг “Динамо”сини қабул қилади.

«Динамо» Ўзбекистон чемпионати доирасида ОКМКга қарши 22 марта тўқнаш келган. Баҳсларнинг 7 тасида «Динамо» ғалаба нашидасини сурган бўлса, 11 та ўйин «кончилар»нинг ғалабаси билан тугаган. 4 та учрашувда эса жамоалар муроса йўлини танлаган.

Голлар нисбати 22:33 кўринишида, олмалиқликлар фойдасига. Баҳсларда ОКМК 37, «Динамо» 25 очкони қўлга киритган. «Динамо»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:2 га тенг. ОКМКнинг энг йирик ғалабаси эса 4:0 натижасидир.

Жамоаларнинг Суперлига доирасида Олмалиқдаги ўзаро сўнгги учрашувида «Динамо» 2022 йил 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!