«Динамо» собиқ футболчиси жамоага қайтди

CHERY AUTO

«Динамо» жамоаси янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Tecno

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Муборакнинг «Машъал» клубида ўтказган Сардор Эминов бир йиллик оралиқдан кейин «Динамо» жамоаси машғулотларига қўшилди. Эминов 2020 йилда муборакликлар сафида Суперлигада 12та ўйинда майдонга тушди.

«Динамо» клуби 33 ёшли ярим ҳимоячи билан бир йиллик шартнома имзолади. Сардор 2019 йилда ҳам «Динамо» сафида 21 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилганди.

Маълумот учун, «Динамо» жамоаси Ҳаким Фузайлов мураббийлигида кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказмоқда. Жисмоний тайёргарликлар «Олимпия» стадиони залида ўтказилаётган бўлса, машғулотлар Чархин ва Самарқанд туманидаги БЎСМ майдонида ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!