"Динамо" стадиони Суперлига ўйинига мезбонлик қилади
Хабарингиз бўлса, Суперлигадаги айрим жамоаларнинг уй стадионидаги ёритгич тизими талабга жавоб бермаётгани сабабли ўз уйида қабул қиладиган ўйинларини бошқа клубларнинг майдонларида ўтказишга мажбур бўлмоқда.
15-турда бу ҳолат яна давом этади. ЎзПФЛ матбуот хизмати бу борада қуйидагиларни маълум қилди:
“Coca-Cola Суперлига 15-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Андижон” ўйини прожектор билан боғлиқ муаммо сабабли Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида ўтказилади. Учрашув 13 август куни бўлиб ўтади”.
Фикрлар