Ads

ТФФ тарқатган хабарга кўра, мазкур тадбир доирасида Самарқанднинг "Динамо" ҳамда Тожикистоннинг гранд клублари қаторида эътироф этиладиган "Хўжанд" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади.

Мазкур учрашув 7 сентябр куни Хўжанд шаҳридаги "Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги" стадионида соат 17:00 да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил апрел ойида мазкур жамоалар Самарқандда ҳам ўзаро  беллашган ва ўшанда дўстлик ғалаба қилган эди - 2:2.