"Динамо" янги мавсумга Вадим Абрамов қўл остида тайёргарлик кўрмоқда

«Динамо» жамоаси 2023 йилги янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлади.

20 декабрь кунидан «Динамо» клуби бош мураббий Вадим Абрамов қўл остида машғулотларга киришди. Бир ҳафта давом этадиган дастлабки йиғин доирасида асосан маҳаллий ва ёш ўйинчилар кўрикдан ўтказилиб, асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилади.

Самарқанддаги машғулотлар 27 декабрга қадар давом этади. Клуб 5 январдан Тошкентда тўпланиб, ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Янги йилдаги дастлабки йиғин давомида таркибдаги ўзгаришлар ҳақида расмий маълумот берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!