"Динамо" йирик ҳисобда ютқазди, таркибда эса яна янги футболчилар бор

2 февралдан Тошкентда йиғин бошлаган “Динамо” жамоаси дастлабки назорат баҳсида майдонга тушди.

Пойтахтдаги биринчи ўйин про-лига вакили “Оқ-тепа”га қарши ўтди. Учрашувнинг биринчи бўлимида “Динамо”нинг асосий таркиби 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, иккинчи бўлимда таркиб ўзгартирилди ва унда “Оқ-тепа” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Динамо” сафидаги ягона гол кўрикдан ўтаётган ҳужумчи Темур Усмонов номига ёзилди.

Шунингдек, шу куни Темур Ҳакимов, Алишер Зиёвутдинов, Фирдавс Асадов сингари футболчилар жамоа кўригида иштирок этишди.

“Динамо” 5 февраль куни Тошкентда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушади.

Назорат учрашуви. Тошкент

4 февраль (пайшанба)

“Оқ-тепа” – “Динамо” - 4:1

“Динамо”: Дилшод Ҳамроев, Жасур Ҳасанов, Матвей Гуйганов, Обид Жўрабоев, Комил Шарофутдинов, Жамшид Ҳасанов, Олег Марчук, Шохруҳ Абдураҳмонов, Сардор Эминов, Сирож Мелиев, Михайло Удуд.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Асом Аҳроров, Ислом Шарипов, Ойбек Жўраев, Темур Ҳакимов, Фирдавс Асадов, Темур Исмоилов, Алишер Зиёвутдинов, Темур Усмонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!