"Динамо" ёзги йиғинини Иссиқкўлда ўтказади

Про лига 1-давра баҳсларини 2-ўринда якунлаган «Динамо» жамоасининг иккинчи давра олдидан тайёргарлик режалари маълум.

30 июнь кунидан Тошкентда йиғин бошлаган Вадим Абрамов шогирдлари пойтахтдаги бир ҳафталик тайёргарлик жараёнини 6 июль куни якунлашади. Ушбу йиғинда «Локомотив-БФК»га қарши назорат баҳси ўтказилиши белгиланган.

Мавсумнинг иккинчи қисми олдидан асосий тайёргарлик жараёни эса Қирғизистонда ўтказилиши режалаштирилган. «Динамо» жамоаси 10-24 июль кунлари Иссиқкўлда ўқув-машғулот йиғинига киришади. Қўшни мамлакатдаги икки ҳафталик йиғинда назорат ўйинлари ўтказилиши, таркибда ўзгаришлар қилиниши режалаштирилган.

"Динамо" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!