"Динамо"нинг "Металлург"га қарши статистикаси қандай?

28 март куни Суперлиганинг 4-турига старт берилади. Шу куни "Динамо" - "Металлург" тўқнашуви бўлиб ўтади.

Самарқанд ҳамда Бекободнинг бош жамоалари кучлилар сафида ўзаро 40 та учрашув ўтказган. Шулардан 14 тасида “Металлург”, 18 тасида “Динамо” ғалаба қозонган. 8 та учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар фарқи кўҳна шаҳар жамоаси фойдасига – 56:50. 

Ҳар иккала жамоанинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси – 5:0 (“Металлург” 2019 йил, “Динамо” 2001 йил).
“Металлург” сафарда “Динамо” билан 20 та ўйин ўтказган: +3, =2, -15, тўплар нисбати – 19:41.

Самарқандда ўтган сўнгги бешта учрашув:

17.10.2022  «Динамо» - «Металлург»  0:1
06.04.2019  «Динамо» - «Металлург»  2:1
05.08.2017  «Динамо» - «Металлург»  0:3
02.05.2015  «Динамо» - «Металлург»  1:0
23.03.2014  «Динамо» - «Металлург»  2:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!