"Динамо"нинг навбатдаги ғалабасига бош мураббий қандай муносабат билдирди?

Про-лига 2-даврасининг дастлабки ўйини – 10-тур доирасидаги “Янгиер” – “Динамо” (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ғалабали ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Олдин ҳам айтгандим, про-лигада кучсиз клубнинг ўзи йўқ. Барча жамоалар деярли тенг кучли бўлиб, ҳар ўйинда ғалаба учун интилишмоқда, ҳар бир баҳсга жиддий тайёрланишмоқда.

“Олимпик” билан Тошкентдаги ўйиндан кейин тайёргарлик учун вақтимиз оз эди. Қийин ўйинга қарамай, жамоамиз яхши ўйин намойиш этиб ғалаба қозонди. Бугун биз каби рақиб ҳам ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Бу борада омад бизга кулиб боқди ва муҳим очколарни қўлга киритдик.

Ғалабанинг асосий омили? Энг аввало футболчиларнинг ўз кучини тўлиқ ишга солиб, ғалабага бўлган иштиёқи бизга ғалаба келтирди. Аммо ўйин бўйича жамоамизда чарчоқ аломатлари сезилди, бундай иссиқ ҳаво шароитида футболчилар тезроқ чарчаб қолишади.

Йигитлар характер кўрсатишмоқда. Ўйинга тушаётган ҳар бир футболчи борки, майдонда борини беряпти. Айнан шу курашувчанлик бизга ғалаба келтирмоқда.

“Янгиер”? Уларга қарши биринчи даврадаги ўйинимиз ҳам, бугунгиси ҳам тенгкурашлар остида кечди, бу жамоада яхши ўйин шаклланган. 

Мақсад? Олдимиздаги вазифа Суперлигага чиқиш. Аммо фақат биз эмас, про-лиганинг камида 5-6 та клуби Суперлига йўлланмасига эга чиқмоқчи. Шу боис ёзда таркибимизни кучайтиришимиз лозим, - дейди “Динамо” бош мураббийи Ҳаким Қаюмович.

“Динамо” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!