Про лига янги мавсумига Тошкентда тайёргарлик кўраётган "Динамо" жамоаси йиғин доирасида яна икки ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

13 февраль куни Ҳаким Фузайлов шогирдлари Про лига дебютанти саналмиш Элдор Сакаев қўл остидаги "Янгиер"га қарши баҳсда майдонга тушса, 16 февраль куни Илҳом Мўминжонов мураббийлигидаги "Нефтчи" билан учрашув режалаштирилган.

"Янгиер"га қарши баҳс Сирдарё вилоятида ўтказилса, "Нефтчи" билан учрашув Тошкентда ўтказилади.

Ўртоқлик учрашувлари

13 февраль (шанба)

"Янгиер" - "Динамо"

16 февраль (сешанба)

"Динамо" - "Нефтчи".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)