"Динамо"нинг Тошкентдаги йиғини якунига етди

Суперлига янги мавсумига ҳозирлик кўраётган «Динамо» жамоаси тайёргарлик режаси доирасидаги мавсум олди 2-йиғинини Тошкентда ўтказди.

20-29 декабр кунлари бўлиб ўтган пойтахтдаги йиғин доирасида жамоа сафига келиб қўшилган ўйинчилар ҳақида маълумот бергандик. Вадим Абрамов шогирдлари дастлаб «Локомотив» ёшлари билан баҳсда майдонга тушиб, ғалабага (4:0) эришган бўлса, иккинчи назорат ўйинида «Нефтчи» мағлуб этилди (2:1).

«Динамочилар» бугун, 29 декабрда Тошкентдан Самарқандга қайтишди. Клуб янги йил байрамидан кейин 3 январдан яна Тошкентда тўпланиб, машғулотларга киришади. 17 январда эса дастлабки хориж йиғинини ўтказиш учун Дубайга жўнаб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!