“Динамо”нинг Тошкентдаги йиғинида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтишади
Ads

Янги мавсумда ўз олдига Про-Лига-2018да ғолиб бўлиб, Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган «Динамо» жамоаси 20 февралдан Тошкентда йиғин бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

2018 йилги тайёргарлик режаси доирасида дастлаб 20-28 декабрь кунлари, сўнг 6-30 январь, 5-16 февраль кунлари Самарқанддаги қароргоҳда ўқув-машғулот йиғинини ташкил этган «Динамо» жамоаси Навоийда «Қизилқум», Қаршида «Насаф», Самарқандда эса «Сочак» ва «Шердор» клублари билан назорат баҳсларида майдонга тушишганди.

20 февраль, сешанба кунидан эса йиғиннинг якуний босқичи пойтахтда бошланди. Илҳом Шарипов менежерлигида, Учқун Қобилов, Рафаэль Баласанян мураббийлигида икки ҳафта давом этиши кўзланган ушбу йиғинда назорат баҳслари режалаштирилган бўлиб, таркибда бир қатор футболчилар синовдан ўтказилади.