Диоманде учун асосий кураш "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ўртасида кечмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли инсайдер Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, "Лейпциг" ҳужумчиси Ян Диомандега Англиянинг икки гранди жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Унинг сўзларига кўра, "Ливерпуль" футболчини ўз сафига қўшиб олишни жуда истамоқда, аммо "Манчестер Сити" томонидан кучли рақобатга дуч келган.

"Энцо Мареска Диомандега юқори баҳо беради ва у мураббийнинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. “Манчестер Сити” ҳам футболчини жамоада кўришни жуда истайди.

“Ливерпуль” учун ҳам у биринчи рақамли вариант бўлиб турибди. Шу боис, ҳозирча барчаси қайси клуб кўпроқ маблағ таклиф қилишига боғлиқ. Менимча, у албатта Премьер-лигага йўл олади ва айни пайтда фақат икки вариант бор: “Ливерпуль” ёки “Манчестер Сити”,
— деди Ди Марцио.

Шунингдек, манбага кўра, ПСЖ ҳам футболчига қизиқиш билдирган ва уни ўз рўйхатига киритган. Бироқ Ди Марцио ҳужумчининг Париж клубига ўтиш эҳтимоли паст деб ҳисобламоқда.

"ПСЖда бу позицияда рақобат жуда юқори. Шунинг учун мен Диоманде охир-оқибат “Ливерпуль” ёки “Манчестер Сити”дан бирини танлайди, деб ўйлайман", — дея қўшимча қилди эксперт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!