Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди

Хабарингиз бор, "Futbol TV" телеканалида "Offside" лойиҳаси доимий эфирга узатилиб келинади. Кўрсатувнинг навбатдаги сонида ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев меҳмон бўлди. Дастур давомида Имомхўжаев Вадим Абрамовнинг терма жамоа ва "Бунёдкор"даги фаолияти, қолаверса, футболимиздаги камчиликлар ҳақида гапирди.

– Ўзбекистон терма жамоасини кейинги босқичга чиқа олмаслигини олдиндан билганмидингиз ёки бу борада тахмин қилганмидингиз?

– Тўғрисини айтаман, тахмин бўлган. Олдиндан билишнинг иложи йўқ. Бир дақиқадан сўнг нима бўлишини билмайсиз. Лекин менда ички хавотир Абрамов тайинланганидан бошланган. Ўша-ўша ҳалигача бор. Шунинг учун кутилмаган, оламшумул, "вой-дод" дейдиган нарса бўлмади, мен учун.

– Хорижлик мутахассиснинг кетиши ва унинг ўрнига Абрамовнинг қўйилишини тўғри, деб ўйлайсизми?

– Кўпчилик бизга ҳужумкор футбол ярашади, деб айтади. Менга ҳам ёқади ҳужумкорлик, зўр. Мана, мисол учун кеча боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳужумкор бокс намойиш этди ва битта зарба қўйиб юборганидан кейин нокаутга тушиб қолди. Футбол ҳам деярли шундай нарса. Унда уришни билган одам калтак ейишни ҳам билиши керак. Саудия Арабистони иккита ўйин билан Купернинг фалсафаси тўғри эканлигини кўрсатди. Тошкентга келиб 3та урди, ўзининг Ар-Риёдида ҳам шунча гол киритди. Фақат гол уришни билишимиз, олдинги чизиқ ва ярим ҳимояга ишонган билан иш битмаслигини ҳамма билади. Шунинг учун Купер ишни ҳимояни тўғрилашдан бошлаётганди. Бизнинг "аварийний" ҳолатимиз ҳимояда эканлигини у биларди. Жаҳон чемпионати йўлидаги бизнинг потенциал рақибларимиз: Япония, Австралия, Эрон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея билан ҳужумкор ўйнай оламизми? Улар билан ҳужумкор ўйнашга жуда ҳам қийналамиз. Оддий мисол, Кореянинг энг яхши футболчилари Англия, Испания ёки Италияда ўйнайди. Бизнинг термадаги ўйинчиларимиз эса Кореянинг биринчи лигасида ҳаракат қилади. Уларни ерга урмасдан айтмоқчиман-ки, салоҳиятимиз шу даражада бўлгандан кейин қандай қилиб ҳужумкор ўйнаймиз. Ҳимояни унутмаслигимиз керак эди. Абрамов ҳимояланишни биладиган мураббий эмас. Ўзбекистонни икки марта Олимпиададан мосуво қилганда, клубларда ишлаганда 6талаб голлар ўтказиб юборганда у буни бир неча бор исботлаб бўлган. У ҳақиқий "авантюрист" мураббий. Шунинг учун мен унга ҳеч қачон на шахс сифатида, на мураббий сифатида ишонганман. Бундай одамга ишонмайман ҳам.

– Купер кетганидан сўнг унинг ўрнига Карленовичдан бошқа номзодлар ҳам бормиди? Абрамовнинг тайинлаиниши "Бунёдкор"ни тубдан олиб чиққани билан боғлиқми?

– "Бунёдкор" қачон тубга тушиб кетганди? Мен футбол оламидаги одамман. Академияси, тайёр кадрлари бор, болалари доим етишиб турадиган клубни ким тубга тушириб юборди? Тушунмайман, Абрамов нимасини олиб чиқди. У тайёр етишиб турган, ўсиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди. "Бунёдкор" ва "Насаф"ни йўналиши битта, жуда ўйинчисиз қолиб кетган тақдирда ҳам, бир чеккада қурол сақланадиган омбори бор. Яъни, футболчи чиқиб туради. У ўйинчилар билан Суперлигадан тушиб кетмаслик ҳақида ўйласа бўлади, ҳаттоки. Абрамов ўша жамоага келди ва тайёр футболчиларни ўйнатди. Бу тубдан олиб чиқиш эмас. Унинг "Нефтчи"да қандай ишлагани яхши эслайман. Фарғоналик мухлислар ҳам эсласа керак. "Локомотив"да ишлагани ҳам ёдимда. Клуб миқёсида нима оламшумул иш қилди? Балки ўша вақтда "Бунёдкор"га бошқа мутахассис келганда, ундан ҳам яхшироқ ишлаши мумкин эди. "Андижон"га бориб ишласинда, 4-5 ўринни эгалласин ёки "Бухоро"ни Суперлигага олиб чиқсин. Шунда тубдан олиб чиқди дейиш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
22/06/2021 15:15
Диер рахмат хечдан кура хеч!Абрамов уз нуткида Яман,Сингапурни ютдик дегани, биз олдин хам ютганмиз, манимча Абрамов 2 та епик уйинда кандай килиб ютказишни уйлаб килган булса керак!
&
Ашуров Бахтийор
22/06/2021 07:20
Диёр ҳақ!!!
&
Хидоятов Гулом
22/06/2021 08:14
Диер мард экан .хамма журналистларимиз хам гапиролмай турибди хозир куркиб
&
Барс-77
22/06/2021 08:05
Диёр Имомхужаевни шархловчилик вактидан кузатаман. Иймонли халол йигит,дангал гапиради.МТЖ даги уша коррупция, нохакликларга Диерни умуман алокаси йук.У хам биз каби Узбекистонни ЖЧ куришни жудаям хохлаганди.
Baxil Alihuja
22/06/2021 19:03
Хохлаб, огзини очиб ётишдан нима фойда? Ваколати бор, Шу гапини Абрамов тайинланиши олдидан гапирса буларди-ку? Хозирги ишида хам, бирон фойдаси тегаётгани йук! Диёр Хожибой Тожибоев айтганидек, "борма куясан" деб ичида уйлаб утирганди. Энди шундай деб уйлагандим деб, узини оклаяпди! Аввал каёкда ухлаб ётувдинг дейдиган мард ЙУК.
&
Murod1982
23/06/2021 01:15
Биринчи булиб узингни кетгазиш керак, Купер кетишига нега караб турдинг?
Ilhomjon Feyz
22/06/2021 16:42
Диёр биламан санлар имомхўжаевлар оилавий миржалол қосимовга сиғинасанлар. Хақиқатни айтадиган инсонни федерацияда ёқтирмайсанлар, шундай йўл билан футболдан узоқлаштираслар. Миржалол 2 матта жч қолдирворган, санлар ўшандаям орқасига кириб юровурлариг. Санам 2 кўтсан диёр. журналист диёр хозирги диёр бошқа бошқа.