Диёр Имомхўжаев: Ишонаманки, объектив фикр юритадиган мухлисларимиз бизнинг ҳолатимизни тўғри тушунадилар
ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўз "Телеграм" саҳифасида Суперлига қуръаси ва янги мавсум старти ҳақида пост қолдирди.
"10 кун аввал, 2021 йилги мавсум учун Суперлига тақвимини ишлаб чиқиб улгургандик.
Орада ЎФА билан тақвим борасида келишдик. ЎзПФЛ сайтида чиққани каби, 20 февраль куни Суперлигага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва у жонли эфирда кўрсатилади.
Суперкубок 6 март куни бўлиб ўтади. Бунда "Пахтакор" ва "Насаф" ўзаро кураш олиб боради.
Суперлига 9 март куни старт олади.
Пандемия шароити яна бошимизга тушмаса, 2022 йилги мавсумнинг юқоридаги каби саналарини янги йилгача ҳал қиламиз. Пандемия эса 2020 йилги мавсумни кеч тугатишга, мавсумнинг кеч тугаши қишки трансфернинг кеч очилишига, 50 хил давлатда 50 хил шароит экани ОФК ўз режаларини кечикиб тақдим этишига сабаб бўлди. Ишонаманки, объектив фикр юритадиган мухлисларимиз бизнинг ҳолатимизни тўғри тушунадилар", - деб ёзади Имомхўжаев.
Фикрлар